«Фиорентина» дарвозабони Давид де Хеа ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
Маълум қилинишича, «бинафшаранглилар» раҳбарияти испаниялик футболчини энди дахлсиз мақомда кўрмаяпти. Клубда 35 ёшли посбоннинг маоши (йилига тахминан 3 миллион евро) жуда юқори деб ҳисобланмоқда. Шунинг учун ҳам раҳбарият Давид бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
«Манчестер Юнайтед» собиқ дарвозабонининг «Фиорентина» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ де Хеа Англияда «Манчестер Юнайтед»дан бошқа клубда ўйнай олмаслигини айтиб ўтганди.