Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи жаҳон чемпионати старти олдидан ЎФА матбуот хизматига интервю берди.
«Биз миллий жамоа пойдеворини ҳам тайёрлаяпмиз, шунинг учун таркибда ёш ва тажрибали футболчилар ўртасида тўғри мувозанат бўлиши керак.
Тажрибали футболчилар ўз тажрибасини ёшлар билан бўлишиши лозим. Ёш футболчилар учун тажрибали футболчилар бор жамоага келиш жуда муҳим, сабаби улар ёшларнинг ўсишига ва мослашишига ёрдам беради.
Сентябр ойидан бошлаб Осиё кубогига тайёргарлик кўриш жараёнида таркибга янги кучлар, янги футболчиларни ҳам жалб қилишимиз керак бўлади. Мен бу ерга келганимдан бери бир фикрни такрорлаб келаман: жаҳон чемпионати биз учун ўрганиш ва ривожланиш имконини беради.
Бу турнир бизга ўсиш учун хизмат қилиши керак. Агар яхши натижаларга эришсак, бундан жуда хурсанд бўламиз.
Агар бундай бўлмаса, биз ўз ишимизни ва бошлаган лойиҳамизни давом эттирамиз. Чунки биз учун кейинги муҳим мақсад Осиё кубоги ҳисобланади», — деди Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи.
Аввалроқ Каннаваро рақибларни ўрганиш бўйича тайёргарлик анча олдин бошланганини айтиб ўтганди.