Португалиялик мутахассис Жозе Моуринио «Реал» раҳбариятига «Бавария» вингери Майкл Олисе жамоа учун зарур эканини тушунтирган. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
«Қаймоқранглилар»нинг эҳтимолий янги бош мураббийи ушбу трансфер бўйича ўз позициясини билдирган. Жозе уни янги жамоа қуришда муҳим фигура сифатида кўрмоқда.
Маълумот ўрнида, 24 ёшли франциялик футболчи Transfermarkt томонидан 150 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Бавария» билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.
Якунланган мавсум Майкл Бундеслигадаги 32 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 19 та ассист амалга оширди. Аввалроқ Олисенинг «Реал»га ўтишга розилик бергани маълум қилинганди.