Бугун
12
Ўзбек

«Реал» Себалос учун «Аякс»дан 10 млн евро талаб қилмоқда

Футбол
7 июн, 00:30
Музокаралар ижобий руҳда ўтмоқда.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
«Реал» Себалос учун «Аякс»дан 10 млн евро талаб қилмоқда
Фото: Getty Images

«Реал» Дани Себалос учун «Аякс»дан 10 миллион евро талаб қилмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, нидерландияликлар «қироллик клуби» билан Себалос трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда. Айни пайтда томонлар ижобий кайфиятда бўлиб, якуний келишувга эришишга умид қилмоқда.

Мадридликлар футболчи учун тахминан 10 миллион евро сўрамоқда. «Аякс» эса ушбу суммага яқинлашишга тайёр, музокаралар эса ижобий руҳда ўтмоқда.

Амстердам жамоасининг янги бош мураббийи Мичел Себалосни жамоада муҳим фигура бўлишига ишонтирган. Якунланган мавсум 29 ёшли яримҳимоячи Ла Лигада 16 та ўйинда қатнашиб, самарали ҳаракатлар қайд этмаган.

Шунингдек, Данига «Бетис» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ «Реал» ва «Марсел» ўтган ёзда Себалос борасида келишувга эришгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Аякс Аякс
Бугунги янгиликлар