Бугун
12
Ўзбек

Мбаппе Франция миллий жамоаси машғулотларини эрта якунлаб, майдонни якка ҳолда тарк этди

Футбол
7 июн, 04:00
Маълум қилинишича, Килиан жароҳат сабаб машғулотни охиригача етказа олмаган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Мбаппе Франция миллий жамоаси машғулотларини эрта якунлаб, майдонни якка ҳолда тарк этди
Фото: Getty Images

Франция миллий жамоаси сардори Килиан Мбаппе машғулотни эрта якунлаб, майдонни якка ҳолда тарк этди.

Маълум қилинишича, Мбаппе жароҳат сабаб машғулотни охиригача етказа олмаган. Ҳозирча тафсилотлар очиқланмаган, аммо 8 июн куни Франция миллий жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини Шимолий Ирландияга қарши ўтказади ва ушбу ўйинда футболчига дам берилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Франция миллий жамоаси мундиал гуруҳ босқичида Сенегал, Норвегия ва Ироқ жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Жамоа турнирдаги илк ўйинини 16 июн куни Сенегалга қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар