«Манчестер Сити» вингери Савинио Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Маълум қилинишича, 22 ёшли бразилиялик футболчи аллақачон «Тоттенҳэм» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Битим 2031 йилгача мўлжалланган бўлади.
Таъкидланишича, «тақачилар» бош мураббийи Роберто де Зерби Савиниони жамоада кўришни жуда истамоқда. Якунланган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 36 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.
Аввалроқ «Манчестер Сити» Савинио билан шартномани узайтиргани маълум қилинганди.