Нидерландия миллий жамоаси дарвозабони Барт Вербрюгген болалигида кузатган биринчи жаҳон чемпионати ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
«Мен саккиз ёшда эдим, финалдаги мағлубиятни юрагимга яқин олгандим, лекин жамоамиз билан жуда фахрланган эдим. Мен ўша жамоани яхши кўриб қолганман ва умид қиламанки, биз ҳам ўша муваффақиятни такрорлай оламиз. Эсимда қолган нарса шундаки, Арен Роббен Икер Касиляснинг дарвозасига зарба йўллаган лаҳза ва испанларнинг голи. Лекин мен бу жамоамиз билан жуда фахрлангандим, улар жуда ажойиб мусобақа ўтказишган, Бразилияни мағлуб этишган, бу жуда ҳайратланарли эди», — дея Вербрюггеннинг сўзларидан иқтибос келтирди The Independent.
Маълумот учун, 2010 йилги жаҳон чемпионатида Нидерландия миллий жамоаси финалгача етиб борган ва Испания миллий жамоасига ютқазиб қўйган (0:1).
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Нидерландия миллий жамоаси F гуруҳида Япония, Швеция ва Тунисга қарши майдонга тушади.