Live
4
Ўзбек

Эриксен яна майдонда ҳушидан кетди

Футбол
7 июн, 14:15
Даниялик яримҳимоячи Украинага қарши ўйинда ҳушини йўқотди. У билан Евро-2020да ҳам шу ҳолат бўлганди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Эриксен яна майдонда ҳушидан кетди
Foto: Getty Images

Дания миллий жамоаси яримҳимоячиси Кристиан Эриксен Украинага қарши ўртоқлик беллашуви вақтида ҳушидан кетди.

«Волфсбург» футболчиси иккинчи бўлимда майдонга йиқилди ва учрашув тўхтатилди. Унга узоқ вақт давомида майдоннинг ўзида тўғридан тўғри тиббий ёрдам кўрсатилди. Икки жамоа футболчилари ҳам ўйинчи атрофида ҳалқа ҳосил қилиб туришди.

Eriksen hushidan ketdi
Foto: O`yin translyatsiyasidan

Эриксен кейинчалик оёққа тура олди ва томошабинлар қарсаклари остида рафиқаси ҳамроҳлигида майдонни тарк этди.

2:1 ҳисобида данияликлар устун келаётган баҳс бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Эриксен 2021 йилда Финляндияга (0:1) қарши Европа чемпионати ўйинида юрак хуружини бошдан кечирган эди. Кейинчалик унинг юрак ритмини назорат қилиш мақсадида имплантация қилинадиган кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Дания Дания
  • Украина Украина
Бугунги янгиликлар