Live
1
Ўзбек

Перес «Реал» президентлиги учун сайловда ғолиб чиқди — манба

Футбол
7 июн, 15:00
Мадрид клубида навбатдан ташқари ўтказилган сайловларда овоз бериш жараёни тугади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Перес «Реал» президентлиги учун сайловда ғолиб чиқди — манба
Foto: Getty Images

«Реал» клубида навбатдан ташқари ўтказилган президентлик сайловларида овоз бериш якунланди.

Клуб раҳбари лавозими учун амалдаги президент Флорентино Перес ва унга рақобатчи Энрике Рикелме номзод сифатида қатнашди.

Овоз бериш Тошкент вақти билан соат 23:00 да тугади. Сайлов комиссияси аъзолари энг сўнгги бўлиб овоз беришди.

Овозларни санаш жараёни Тошкент вақти билан тахминан соат 02:00 га қадар якунланиши кутилмоқда.

Marca нашрининг маълумотларига кўра, Перес 65,95% овоз билан ғалаба қозонмоқда. Рикелме учун эса сайловчиларнинг 34,05% овоз берган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар