«Пари Сен-Жермен» Витиня ва Жоау Невеш билан хайрлашиш ниятида эмас.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, Париж клуби «Реал» томонидан икки яримҳимоячига қизиқишлар борлиги бўйича миш-мишлар фонида аниқ позицияга эга.
«ПСЖ»нинг позицияси шундан иборатки, иккала футболчи ҳам сотилмайди. Витиня ва Невеш «тегиб бўлмаслар» қаторида ва улар лойиҳанинг асосий қисмлари ҳисобланади.
Португалиялик ўйинчилар француз клубида асосий яримҳимоячилар саналади ва жамоа улар билан кетма-кет икки йил Европа Чемпионлар лигасида зафар қучди.
«ПСЖ»нинг Витиня ва Невеш борасидаги позицияси аниқ
Футбол
7 июн, 16:35
Португалиялик яримҳимоячиларга «Реал» қизиқиш билдирмоқда.
Foto: Getty Images