«ПСЖ» ва Грузия миллий жамоаси вингери Хвича Кварацхелия «Олтин тўп» соҳиби бўлиши мумкин эди, деб ҳисоблайди Алессандро Дел Пиеро.
«Агар олдинда Жаҳон чемпионати бўлмаганида, Кварацхелия «Олтин тўп»ни аниқ қўлга киритган бўларди. Бунга унинг UEFA Чемпионлар лигасидаги иштироки сабаб бўларди. Голлар, голли узатмалар ва майдондаги иш ҳажми жиҳатидан ҳеч ким у каби ўйинга таъсир кўрсатмади.
«Арсенал» ҳақида гапирадиган бўлсак, жамоа ажойиб мавсум ўтказди. Бироқ финалда гол ургандан кейин жуда пассив ҳаракат қилди. Бу — уларнинг фантастик мавсумидаги ягона доғ, холос. Шуни унутмаслик керакки, Премер-лига жуда мураккаб ва юқори талаб қўядиган чемпионат», — дея «Ювентус» собиқ ҳужумчисининг сўзларини келтиради TuttoMercatoWeb.
