Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн «Олтин тўп» учун курашда Усмон Дембеле ва Хвича Кварацхелиянинг имкониятларини баҳолади.
«Албатта, улар даъвогарлар қаторида. Дембелега келсак, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганига қарамай, у учун жаҳон чемпионатидаги иштирок Мбаппеникидек омадли чиқмади. Кварацхелия мавсум давомида ва айниқса Чемпионлар лигасида «ПСЖ» сафида аъло даражада тўп тепди, аммо у мундиалда иштирок этмади, бу эса йирик мусобақа бўлгани сабабли унга панд бериб қолиши мумкин. Аммо мен уларнинг ҳар иккисини ҳам даъвогарлар орасида аниқ кутяпман, гарчи улардан бирортаси ғолиб бўлишига ишонмасам ҳам», — дея Оуэннинг сўзларидан иқтибос келтиради GFFN.
Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеле ва Хвича Кварацхелия 26 октябр куни Лондонда топшириладиган нуфузли индивидуал мукофот учун номзодлар ТОП-30га киритилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади