Бугун
27
Ўзбек

«ПСЖ» катта умидлар билан «Барселона»дан олган футболчиси билан хайрлашиши мумкин

Футбол
23 сентябр, 12:04
Парижликлар яримҳимоячи Дро Фернандеснинг ҳолатидан норози.
«ПСЖ» катта умидлар билан «Барселона»дан олган футболчиси билан хайрлашиши мумкин
Фото: Gettyimages

Франциянинг «ПСЖ» клуби, агар Дро Фернандес жисмоний тайёргарлигини яхшиламаса ва ҳаракатлари интенсивлигини оширмаса, яримҳимоячи билан хайрлашиши мумкин - бу жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг талаби. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

Январь ойида Париж клубига ўтган «Барселона»нинг 18 ёшли тарбияланувчиси мавсумда деярли ўйин вақтига эга бўлмаяпти . Унинг истеъдоди ва ижодкорлиги эътироф этилганига қарамай, Энрике Фернандесни тегишли жисмоний тайёргарликсиз таркибга киритиш ниятида эмас: футболчи юқори темпни сақлаши, фаол босим ўтказиши ва машғулотларда барқарор ҳаракат кўрсатиши керак. Мураббий футболчига фақат футболга эътибор қаратиш ва ҳар куни жамоадаги ўрни учун курашишга тайёрлигини исботлаш вазифасини аниқ белгилаб берди. Агар бундай бўлмаса, клуб яримҳимоячи билан хайрлашиш имкониятини кўриб чиқишни бошлайди.

Маълумот учун, янги мавсумда футболчи парижликлар сафида 5 та ўйинда иштирок этиб, самарали ҳаракатлар амалга ошира олгани йўқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар