Live
1
Ўзбек

Лига 1. «Монако» «Ланс»ни мағлуб этиб, 1-ўринга қайтди

Футбол
18 сентябр, 17:22
    6
Франция чемпионатида 5-тур ўйинлари старт олди.
Лига 1. «Монако» «Ланс»ни мағлуб этиб, 1-ўринга қайтди
Фото: Getty Images
18.09.2026 FT Лига 1 Франция Монако Монако 2 : 1 Ланс Ланс

Франция чемпионатида 5-тур учрашувларига старт берилди. Турнинг илк беллашувида «Монако» клуби «Ланс»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бруннер дастлаб монегаскларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлида Юдол мувозанатни тиклади. Аммо меҳмонлар футболчиси 84-дақиқада Гради автогол муаллифига айланди.

Шу тариқа, «Монако» 11 очко билан 1-ўринга қайтди. «Ланс» эса 5 очко тўплаб, 10-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, монегасклар кейинги тур учрашувини 10 октябр куни уйда «Тулуза»ни қабул қилади. «Ланс» эса 9 октябрда «Лион» билан беллашади.

Франция чемпионати.
Монако – Ланс 2:1
Голлар
: Бруннер 32, Гради 84 автогол – Юдол 57.
Монако – Градецки, Вандерсон, Сане, Дайер, Камара, Закария (Кабрал, 76), Диоп (Детурбе, 62), Головин, Аблин (Балогун, 76), Бруннер (Салису, 90).
Ланс – Риссер, Антонио, Тодибо (Гради, 46), Юдол, Агилар, Айдара (Булатович, 72), Кюизанс, Кадиле (Скораш, 69), Товен, Суареш (Торган Азар, 58), Сима (Эдуар, 58).
Огоҳлантиришлар
: Камара 71 – Товен 53.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Монако Монако
  • Ланс Ланс
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар