Live
1
Ўзбек

«Ман Сити»ни сотиш шайхнинг режасида йўқ» — клуб бошқаруви раиси

Футбол
7 июн, 15:20
Халдун ал Муборакнинг айтишича, лойиҳани ривожлантириш давом этади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Ман Сити»ни сотиш шайхнинг режасида йўқ» — клуб бошқаруви раиси
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» бошқаруви раиси Ҳалдун ал Муборак шайх Мансур бин Зайд ан Наҳиён клубни сотиш ниятида эмаслигини маълум қилди.

«Сотиш режамиз йўқ. Биз бу бизнесни ривожлантиришда давом этамиз, чунки унинг фақат ўсишини кўряпмиз ва бу — жуда яхши бизнес.

Бу футбол, кўнгилочар соҳадир. Ҳозирги тез ўзгариб бораётган дунёда одамларнинг эътибори бошқа нарсаларга кўчмоқда, лекин спорт барибир қолмоқда.

Футбол — спортнинг энг юқори даражаси. «Манчестер Сити» ва City Football Group — футбол дунёсида энг юқори даража. Бундай дурдоналар сотилмайди»,
— дея Ҳалдун ал Муборакнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар