Эстонияда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати якунига етди.
Финалда Италия Белгияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, ушбу ёш тоифасида 2-бор қитъанинг тенгсиз жамоасига айланди.
Эътиборлии, «мовий гвардия» ёшлари яримфиналда Испаниядан ҳам «лотерея»да устун келганди. Белгия эса Францияни ортда қолдириб, ҳал қилувчи баҳсга етиб келганди.
Евро U-17. Финал
Белгия — Италия 1:1
Пеналтилар серияси — 3:4.
7 июн. Таллин
Голлар: Кобиелла (85) — Фугаззола (90+1, пеналти).
Италия — Евро U-17 ғолиби
Футбол
7 июн, 17:30
«Мовий гвардия» яримфинал ва финалда пеналтилар сериясида ғалаба қозонди.
Foto: Getty Images