Live
4
Ўзбек

Эрон миллий жамоаси Мексикага етиб борди

Футбол
7 июн, 13:55
Жамоа Тихуанада машғулотлар ўтказиб, фақат ўйин кунлари АҚШга бориб қайтади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Эрон миллий жамоаси Мексикага етиб борди
Foto: Getty Images

Эрон миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан Мексикага етиб келди.

Жамоа маҳаллий вақт билан якшанба куни эрталаб Тихуана шаҳрига қўнди. Турнир давомида форслар айнан шу ерда машғулотлар ўтказишади — база АҚШнинг Аризона штатидан Тихуанага кўчирилган. Сабаби Қўшма штатларга кириш билан боғлиқ муаммолар бўлган.

Эроннинг гуруҳ босқичидаги учта ўйини АҚШ ҳудудида ўтади, аммо футболчилар ва зарур ходимларга штатларга фақат ўйин куни учиб келиш ва баҳсдан сўнг дарҳол чиқиб кетишга рухсат берилган.

Маълумот ўрнида, Эрон гуруҳда Белгия, Мирс ва Янги Зеландия билан ўйнайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эрон Эрон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар