Бернарду Силва ўз келажаги ҳақида тарқалаётган миш-мишларга муносабат билдирди.
Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Чилига (2:1) ўртоқлик баҳсидан сўнг келаси мавсумда қаерда тўп тепиши борасида ҳали қарор қабул қилмаганини айтди.
«Барселона»? Бу — мендаги вариантлардан бири, аммо ҳали қарор қабул қилмадим.
Ҳақиқат шуки, менда бир нечта вариантлар бор ва қайсидир аниқ клуб ҳақида гапирмайман. Энг аввало, мени хоҳлайдиган жамоага ўтишга ҳаракат қиламан. Бу мен учун жуда муҳим», — дея Силванинг сўзларини келтиради Diario Sport.
Аввалроқ, 31 ёшли яримҳимоячига «Барселона»дан ташқари «Атлетико» ва «Реал» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бернарду: «Барса» — олдимдаги вариантлардан бири, аммо ҳали якуний қарорга келмадим»
Футбол
7 июн, 12:20
«Сити» билан хайрлашган яримҳимоячи янги жамоасини танлашдаги муҳим омилни айтди.
Foto: Getty Images