Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Мадриднинг «Реал» жамоасининг амалдаги президенти Флорентино Перес ҳозирги вақтда «қироллик клуби»нинг президентлик сайловида 61% овоз билан ғалаба қозонмоқда. Унинг рақиби, испаниялик ишбилармон Энрике Рикелмеда 39% овоз бор.
Таъкидланишича, электрон тарзда берилган овозлар ҳисобга олинмаган. Овоз бериш Тошкент вақти билан тахминан 23:00 да якунланади. Жами 75 219 киши унда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
«Реал» президентлик сайловларида рекорд даражадаги иштирок 2000 йилда кузатилган, ўшанда 33 116 киши сайловларга ташриф буюрган.
Ушбу сайлов компаниясида овоз берувчилар сони бўйича рекорд ўрнатилиши кутилмоқда.