Бугун
12
Ўзбек

Гордон «Барселона»га ўтишида Рэшфорд ёрдам бергани ҳақида гапирди

Футбол
7 июн, 09:21
Вингер яқинда «Нюкасл»дан «Барселона»га кўчиб ўтди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Гордон «Барселона»га ўтишида Рэшфорд ёрдам бергани ҳақида гапирди
Фoтo: Gettyimages

Вингер Энтони Гордон яқинда Англиянинг «Нюкасл» жамоасидан «Барселона» сафига кўчиб ўтди. Футболчи Каталония клуби ҳақида унга Англия миллий жамоасидаги шериги Маркус Рэшфорд айтиб берганини маълум қилди. Маркус ўтган мавсумни ижара ҳуқуқи асосида «кўк-анорранглилар» сафида ўтказди.

«Рэшфорд у ердаги футболчилар, жамоавий руҳ ҳақида гапириб берди – шунга ўхшаш нарсаларни «Барселона»даги одамлардан ҳам эшитдим. Шунинг учун жамоага қўшилишни интиқлик билан кутяпман. Маркус менга шаҳар, турли жойлар ва истиқомат қилиш борасида ҳам маслаҳатлар берди. У ажойиб йигит. Маркус менга баъзи маълумотларни айтиб берди», - деди Гордон talkSPORT нашрига.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 2025/2026-йилги мавсумда Испания чемпиони ва мамлакат Суперкубоги соҳибига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар