Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Мадриднинг «Реал» клуби уругвайлик яримҳимоячи Федерико Валверде борасида ўз позициясини белгилади.
Манба маълумотларига кўра, «қироллик клуби» футболчи билан хайрлашишга шошилмаяпти.
Бироқ Федерико трансфери учун 100 миллион евродан кўпроқ нарх таклиф қилинса, клуб қарорини ўзгартириши мумкин. Якунига етган мавсумгача Валверде таркибнинг муҳим фигураларидан бири ва сотилмайдиган футболчилар тоифасига кирар эди. Бироқ франциялик Орелен Чуамени билан жанжалдан кейин у мақомидан айрилди.
Валверде 2016 йилдан бери мадридликлар сафида тўп тепиб келмоқда. Футболчининг амалдаги шартнома муддати 2029 йил ёзида тугайди.
Transfermarkt портали Феденинг актуал трансфер қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.