Бугун
12
Ўзбек

Кейн Англия миллий жамоасига майдон ҳолати халақит қилганини айтди

Футбол
7 июн, 06:40
Бавария ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Янги Зеландия билан ўртоқлик баҳсида майдон майсаси ҳолатига эътибор берди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Кейн Англия миллий жамоасига майдон ҳолати халақит қилганини айтди
Фoтo: Gettyimages

Бавария ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн Янги Зеландия жамоаси билан бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини ўтган майдон майсаси сифати ҳақида фикр билдирди.

— Ростини айтсам, майдон унчалик ҳам яхши эмас эди. Бу бизнинг ўйинимизга таъсир қилиб, қийнчилик туғдирди ва биз истаган тарзда ҳаракат қилишимизга йўл қўймади, - деди Кейн финал ҳуштагидан сўнг.

Ўртоқлик ўйини англияликларнинг Янги Зеландия устидан минимал 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона гол айнан Кейн ҳисобига ёзилди.

Англия миллий жамоаси сўнгги назорат ўйинини 10 июн куни Коста-Рикага қарши ўтказади. 17 июнда эса Тухелнинг шогирдлари Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинни Хорватияга қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
Бугунги янгиликлар