Италиялик мутахассис Карло Анчелотти, Бразилия миллий жамоаси мураббийи сифатида, Эндрикнинг Миср миллий жамоасига қарши ўтган ўртоқлик баҳсидаги ўйини борасида фикрларини билдириб ўтди. Ҳужумчи 1 та гол урди ва «селесао» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Эндрик кучли ўйинчи, у позицияни яхши танлайди. Вазиятлардан фойдаланишни яхши билади. Миллий жамоа учун у муҳим фигура, Эндрик шу руҳда давом этиши керак. Шунингдек, Куня ҳам биз учун муҳим ўйинчи ҳисобланади. Ҳа, у ҳужумларни якунлашда Эндрикчалик самарали эмас, лекин ўйинни ташкил қилишда зарур футболчиларимиздан», - дея мураббий сўзларини келтирди Globo.
Маълумот учун, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Бразилия миллий жамоаси Марокаш, Шотландия ва Ҳаити жамоалари билан баҳс олиб боради.