Бу ҳақда Франциянинг Lequipe нашри хабар бермоқда.
Мадриднинг «Реал» ва Франция терма жамоаси юлдузи Килиан Мбаппе Америка компанияси Nike билан ҳамкорликни тўхтатишни ҳақида ўйлаб қолди.
Манбага кўра, ҳужумчи янги спорт бренди билан ҳамкорликни бошлашни режа қилмоқда. Бу Puma, Adidas ва Under Armour эмаслиги таъкидланмоқда.
Мбаппе фақатгина ҳамкорлик шартномаси билан чекланмайди, у бренд ривожланишида фаол иштирокчи бўлади ва компания даромадидан улуш олади.
Ўтган мавсум Испания чемпионатида 27 ёшли ҳужумчи 31 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди.