«Лилл» Давиде Анчелоттини бош мураббий этиб тайинлаганини маълум қилди.
36 ёшли италиялик мутахассис француз клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.
«Лилл» 2026/27 йилги мавсум арафасида Давиде Анчелоттини мамнуният билан қарши олади. Янги мавсум Лига 1 ва Чемпионлар лигасини ҳам ўз ичига олади. Дунёдаги йирик клублар ва мураббийлар штаби билан ишлаш орқали катта тажрибага эга бўлган ёш мутахассис истеъдодларни ривожлантириш қобилияти билан ҳам танилган.
«Лилл»га хуш келибсиз, Давиде!» — дейилади француз клуби баёнотида.
Ҳозиргача Давиде отаси Карло Анчелоттига Бразилия миллий жамоасида ёрдамчилик қилган. Илгари ота ва ўғил бир неча йил «Реал»да бирга ишлашган. Шундан сўнг кичик Анчелотти бир неча ой «Ботафого» жамоасини бошқарган.
Давиде Анчелотти — «Лилл» бош мураббийи
Футбол
1 июн, 06:20
36 ёшли мутахассис Европадаги илк мустақил ишини бошламоқда.
Foto: LOSC