FIFAнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишдан олган даромади кутилганидан ҳам юқори бўлди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Халқаро футбол федерацияси тез орада турнирдан тушган рекорд даражадаги 15 миллиард долларлик даромадни эълон қилади. Бунгача ташкилот раҳбарияти умумий фойда 11 миллиард доллар атрофида бўлишини тахмин қилганди.
Маълум қилинишича, якуний даромаднинг кутилганидан юқори бўлишига асосан чипталарнинг сотилиши катта ҳисса қўшган. Шунингдек, чипталар қайта сотилганда FIFA ҳам харидордан, ҳам сотувчидан 15 фоиз миқдорида товон пули ундирмоқда.
Шунингдек, меҳмондўстлик (hospitality) хизматлари ҳам федерациянинг энг йирик даромад манбаларидан бирига айланган. Аввалроқ FIFA финал баҳсидаги танаффус 17 дақиқа давом этишини маълум қилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади