«Милан» вингери Кристиан Пулишич фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Ню-Йорк Сити» америкалик 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Клуб ҳозирда Пулишичнинг трансферини амалга ошириш имконияти ҳозирда ўрганилмоқда.
Шу билан бирга, футболчининг бозор қиймати Transfermarkt талқинига кўра 40 миллион еврога баҳоланган. Унинг «Милан» билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўртасига қадар амал қилади.
Маълумот учун, Пулишич 2023 йилдан буён «россонери» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт ичида у миланликлар сафида 134 та учрашувда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 27 та голли узатмани амалга оширди.