«Реал» яримҳимоячиси Сесар Паласиос фаолиятини Англия Премер-лиигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Фулҳэм» бош мураббийи Алваро Арбелоа клуб раҳбариятидан испаниялик 21 ёшли футболчини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Арбелоа 8 июл куни «Фулҳэм» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Испаниялик мутахассис ҳамон Мадрид клубидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва «Реал»нинг бир нечта ёш футболчиларини Англияга олиб келишни режалаштирмоқда.
Ўтган мавсумда Паласиос «Реал Кастиля» сафида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Шунингдек, у «Реал»нинг асосий жамоаси таркибида 7 та ўйинда иштирок этди.