Бугун
1
Ўзбек

«МЮ» норвегиялик футболчини сотиб олиши мумкин

Футбол
19 июл, 10:45
Сандернинг «Фулҳэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
«МЮ» норвегиялик футболчини сотиб олиши мумкин
Фото: Getty Images

«Фулҳэм» яримҳимоячиси Сандер Берге ёзги трансферлар ойнасида «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, «қизил иблислар» норвегиялик 28 ёшли футболчини марказий чизиқни кучайтириш бўйича устувор номзодлардан бири сифатида белгилаган.

Қайд этилишича, манкунианликлар раҳбарияти Бергенинг трансфери тахминан 47 миллион евродан кам маблағ эвазига амалга ошиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Бироқ клублар ўртасида расмий музокаралар ҳали бошланганича йўқ.

Сандернинг «Фулҳэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳолаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фулхэм Фулхэм
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар