Бугун
1
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш билан хайрлашишга тайёр

Футбол
19 июл, 07:09
Футболчининг клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
«Манчестер Юнайтед» Фернандеш билан хайрлашишга тайёр
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш ёзги трансфер ойнасидан олдин жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Сулейман Родоп хабар берди.

Манбага кўра, «қизил иблислар» португалиялик футболчини 42 миллион фунт эвазига сотишга рози. Фернандешга жиддий қизиқиш билдирган клублар орасида «Галатасарой» ҳам бор.

Шунингдек, «Ал Ҳилол» клуби ҳам Брунуга бўлган қизиқишларини қайта тиклаши мумкин. «Галатасарой» эҳтимолий келишувда асосий муаммо футболчининг маоши бўлиши кутилмоқда.

Футболчининг клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

75+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар