Бугун
24
Ўзбек

Кэррик Рэшфордга имконият беради

Футбол
18 июл, 11:02
Маркус ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона»да ўтказди.
Кэррик Рэшфордга имконият беради
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорд янги мавсумга тайёргарликни «Манчестер Юнайтед» билан бошлайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «қизил иблислар» бош мураббийи Майкл Кэррик 28 ёшли ҳужумчига ўзини кўрсатиш ва асосий таркиб учун курашиш имкониятини бермоқчи.

Шу боис клуб раҳбарияти Рэшфордни сотиш масаласида шошилмасликка қарор қилган.

Маълумот учун, Маркус 2024 йил декабридан бери «МЮ» сафида майдонга тушмаган. 2025 йил февралдан май ойигача у «Астон Вилла» таркибида ижара асосида ўйнади, ўтган мавсумни эса тўлиқ «Барселона»да ўтказди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар