Live
2
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» Мартинелли трансферига қизиқмоқда

Футбол
16 июл, 05:42
«Арсенал» бразилиялик ҳужумчини ёзда сотишга тайёр.
«Манчестер Юнайтед» Мартинелли трансферига қизиқмоқда
Foto: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчиси Габриел Мартинелли ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби 24 ёшли бразилиялик футболчини сотишга тайёр. Унинг трансферига жиддий қизиқиш билдираётган клублардан бири «Манчестер Юнайтед» бўлиб, «қизил иблислар» яқин кунларда расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Мартинелли 2019 йилда Бразилиянинг «Итуано» клубидан 7 миллион евро эвазига «Арсенал» сафига келиб қўшилган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.

2025/26 йилги мавсумда бразилиялик ҳужумчи барча мусобақаларда 53 та баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол ва 7 та ассист қайд этди. Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни асосий вазифалардан бири сифатида белгилаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Арсенал Арсенал
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар