«Қўқон-1912» ёзги трансферлар ойнасидаги навбатдаги трансферини эълон қилди.
«Селекция ишларини олиб бораётган «шунқорлар»нинг навбатдаги нишони — иқтидорли ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев. У 2026 йилги мавсумнинг биринчи қисмида «Андижон» сафида ўйнади.
Маълумот учун, Йўлдошев 1999 йилнинг 5 июн куни Тошкентда дунёга келган. 26 ёшли футболчи «Пахтакор», «Металлург», «Сурхон», «Динамо», «Навбаҳор», «Локомотив» ҳамда «Андижон»да тўп тепган.
Қолаверса, ҳимоячи ўз вақтида Ўзбекистон U-19, U-21 ва U-23 жамоаларида ҳаракат қилган.
Иброҳим, «Қўқон-1912»нинг аҳил оиласига хуш келибсиз!» — деб ёзади клуб матбуот хизмати.
«Қўқон-1912» Иброҳим Йўлдошев трансферини эълон қилди
Футбол
16 июл, 17:20
26 ёшли ҳимоячи водийнинг бир клубидан бошқасига ўтди.
Foto: FC Kokand-1912