Live
1
Ўзбек

«Қўқон-1912» жамоаси стадионига «VAR» техникаси ўрнатилди

Футбол
10 июл, 11:15
Юртимизда «VAR» техникаси ўрнатилган стадионлар сони яна биттага кўпайди.
«Қўқон-1912» жамоаси стадионига «VAR» техникаси ўрнатилди
Фото: УзФҲМ

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали хабар берди.

Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мамлакатимиз стадионларида марказлашган «VAR» тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари жадал давом этмоқда.

Ҳозирда «Қўқон-1912» стадионига «VAR» техникаларини жойлаштириш ишлари тўлиқ якунланди. Мазкур саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, ўзбек футболининг халқаро стандартларга мослигини оширишга хизмат қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Қўқон-1912 Қўқон-1912
Бугунги янгиликлар