Бугун
28
Ўзбек

ЖЧ-2026. Франция Марокашни ишончли тарзда мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди

Футбол
9 июл, 18:02
Мбаппе гол урди, пеналтидан фойдалана олмади, жароҳат ёки чарчоқ сабаб алмаштирилди.
ЖЧ-2026. Франция Марокашни ишончли тарзда мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди
Foto: Getty Images
09.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 2 : 0 Марокаш Марокаш

Жаҳон чемпионатида чоракфинал босқичи бошланди.

Биринчи жуфтликда Франция Марокашга қарши майдонга тушиб, Мбаппе ва Дембеленинг голлари эвазига ишончли ғалабага эришди. Французлар етакчиси дублга эришиши ҳам мумкин эди, аммо унинг пеналтидан берган зарбасини мағрибликлар посбони Буну бартараф этди.

Дешам жамоаси яримфиналда Испания — Белгия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

ЖЧ-2026. 1/4 финал
Франция — Марокаш 2:0

9 июл. Фоксборо
Голлар: Мбаппе (60), Дембеле (66).
Фойдаланилмаган пеналти: Мбаппе (28)..
Франция — Менян, Кунде (Гюсто, 87), Упамекано, Салиба, Дин, Коне (Заир-Эмери, 71), Рабио, Дембеле, Олисе, Дуэ (Барколя, 77), Мбаппе (Матета, 77).
Марокаш — Буну, Ҳакими, Диоп, Мазрауи, Салоҳ-Эддин (Ал Уаҳди, 74), Буадди (Амрабат, 62), Ал Айнауи, Унаи, Талби (Сбаи, 85), Диас (Ёсин, 74), Ал Ҳаннус (Раҳими, 62).
Огоҳлантириш: Диоп (63).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

55+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар