Бу ҳақда Footmercato хабар берди.
Франция миллий жамоаси форварди Килиан Мбаппе жаҳон чемпионати-2026 1/4 финали доирасида Марокашга қарши ўйинда (2:0) пеналтидан гол ура олмаган вазиятига изоҳ берди.
Ҳужумчининг зарбасидан кейин марокашликлар кипери Яссин Буну тўпни ушлаб олди. Иккинчи бўлимда Мбаппе гол урди ва Усмон Дембеленинг голига узатма етказиб берди.
«Вазият осон эмасди. Ҳакам аввалига пеналти берди, мен зарбага тайёрланаётгандим, кейин у шошилмасликни сўраб, вазият такроран кўрилишини маълум қилди. Бу мени чалғитди, сабаби аввал бундай ҳолатга дуч келмаганман», - деди Килиан.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади