Бугун
3
Ўзбек

Буадди: «Франция эмас, Марокашни танлаганимдан афсусланмайман»

Футбол
10 июл, 12:19
Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячиси Францияга қарши баҳсдан кейин ўз қароридан афсусланмаслигини маълум қилди.
Буадди: «Франция эмас, Марокашни танлаганимдан афсусланмайман»
Фото: Getty Images
09.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 2 : 0 Марокаш Марокаш

Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячиси Айюб Буадди ЖЧ-2026 плей-офф босқичидаги Францияга қарши ўйиндан (0:2) кейин катталар футболида миллий жамоа борасидаги танлови ҳақида гапирди.

Аввалроқ ёшлар даражасида Франция шарафини ҳимоя қилган ва ҳаттоки 21 ёшгача бўлган футболчилар жамоаси сардори ҳам бўлган. Франция шимолида туғилиб, катта бўлган хавбек май ойида Марокаш миллий жамоасига қўшилди.

«Мен Марокашни танлаганим учун буткул афсусланмайман. Доим айтганман, бу чин юракдан қилинган танлов эди, нима бўлишига қарамай, Марокаш шарафини ҳимоя қилаётганимдан ғурурланаман.

Ҳозир энг муҳими — биз ҳаммамиз — футболчилар, мураббийлар штаби — нима бўлган тақдирда ҳам, бу либос учун боримизни беришимизни яхши биламиз.

Марокаш халқини янада кўпроғи билан хурсанд қилишни ният қилган бўлсак ҳам, мундиалдаги иштирокимиздан ғурурланамиз. Кейинги мусобақаларда янада узоқроққа ўтиш учун нималар устида ишлашимиз кераклигини биламиз.

Ишлашда ва ривожланишда давом этамиз», - деди футболчи.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар