Live
6
Ўзбек

Ҳакими Марокаш миллий жамоаси сафида илк бор дубл қайд этди

Футбол
13 ноябр, 23:40
    10
«ПСЖ» ҳимоячиси Нигерга қарши баҳсда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ҳакими Марокаш миллий жамоаси сафида илк бор дубл қайд этди
Foto: Getty Images

Марокаш миллий жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Африка Миллатлар кубоги саралаш босқичида Нигерга қарши баҳсда фаолиятидаги янги натижани қайд этди. 28 ёшли футболчи рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилиб, миллий жамоа сафида илк бор дубл муаллифига айланди.

Ҳакими учрашувнинг 27 ва 45-дақиқаларида гол урди. Марокаш ушбу беллашувда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунгача футболчи миллий жамоа сафидаги бирорта баҳсда бир мартадан ортиқ гол урмаган эди.

Ҳимоячининг Марокаш миллий жамоаси сафидаги статистикаси ҳам эътиборга молик. У 104 та баҳсда 14 та гол уриб, 22 та голли узатмани амалга оширган. Ҳакими халқаро майдондаги дебютини 2016-йил кузида ўтказган.

Маълумот учун, Ҳакими яқинда клуб миқёсида ҳам илк бор хет-трик қайд этган. У октабр ойи охирида «ПСЖ» сафида «Гавр»га қарши Лига 1 баҳсида учта гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ҳакими «ПСЖ» сафида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида тўп тепмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марокаш Марокаш
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар