Белгия миллий жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия Испанияга қарши 2026 йилги жаҳон чемпионати чоракфинали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Испанияга қарши баҳсда ўзимизга хос энг яхши ўйинни намойиш этишни истаймиз. Аввало ўз кучимизга ишонишимиз керак. Фикримча, бу бизнинг асосий вазифамиз. Албатта, Испания миллий жамоаси фаворит ҳисобланади. Улар сўнгги Европа чемпионатида ғолиб чиқишди, жамоа даражаси жуда юқори.
Лекин бизда ҳеч қандай қўрқув ёки руҳий босим йўқ. Рақибнинг кучини яхши биламиз, бироқ ўзимизнинг ҳам кучли томонларимиз бор ва улардан максимал фойдаланиш ниятдамиз.
Имкон борича, рақибни енгиб, яримфиналга чиқишга бел боғлаганмиз. Бу йўлда ортга чекинмоқчи эмасмиз», — дея Гарсиянинг сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.
Маълумот учун, Испания ҳамда Белгия ўртасидаги чоракфинал учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:59да старт олади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади