Бугун
3
Ўзбек

Торрес «Барселона»ни тарк этиши мумкин – манба

Футбол
10 июл, 13:23
Футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Торрес «Барселона»ни тарк этиши мумкин – манба
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, испаниялик футболчига Европанинг бир қатор топ-клубларидан таклифлар келиб тушган ва айни пайтда унинг каталонияликлар сафидаги келажаги муҳокама қилинмоқда.

Торреснинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ клуб унинг битимини яна уч ёки тўрт мавсумга узайтириш бўйича музокараларни фаоллаштиришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Ферран барча турнирларда 49 та ўйинда иштирок этиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар