«Барселона» ва Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал Хулиан Алвареснинг Каталония клубига эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ ОАВда «Барселона» президенти Жоан Лапорта «Атлетико» ҳужумчисини трансфер қилишни асосий мақсадлардан бирига айлантиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Хулиан — жуда юқори савиядаги футболчи. Уни ҳар қандай клуб ўз сафида кўришни истайди. Аввал ҳам айтганимдек, агар у бизга қўшилса, уни қучоқ очиб кутиб оламиз ва бундан жуда хурсанд бўламиз.
Менимча, у «Барселона»нинг ўйин услубига жуда мос келади. Вазият аслида қандай эканини билмайман, аммо бу трансфер амалга ошишига умид қиламан», — деди Ямал.