Бугун
28
Ўзбек

«Нюкасл» Манзамби трансфери бўйича келишувга эришди

Футбол
9 июл, 08:30
«Фрайбург» яримҳимоячиси учун 60 миллион евро тўланади.
«Нюкасл» Манзамби трансфери бўйича келишувга эришди
Foto: Getty Images

«Нюкасл» «Фрайбург» яримҳимоячиси Йохан Манзамби трансферини якунлаш арафасида турибди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбага кўра, Англия ва Германия клублари трансфернинг барча шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган. Битим қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Айни вақтда «Нюкасл» раҳбарияти футболчининг ўзи билан шартноманинг сўнгги тафсилотларини келишмоқда. Швейцариялик яримҳимоячи учун узоқ муддатли шартнома тайёрлаб қўйилган.

Қайд этилишича, Манзамбига «Астон Вилла» ҳам қизиқиш билдирган. Бирмингҳэм клуби Амаду Онананинг хочсимон боғламлари узилгач, яримҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганди. Бироқ трансфер пойгасида «Нюкасл» устун келди.

2025/26 йилги мавсумда Йохан Манзамби барча мусобақаларда 47 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар