«Нюкасл» «Аякс» яримҳимоячиси Сеун Стернинг трансфери борасида оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, трансфернинг кафолатланган қиймати 24 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, келишувга яна 3 миллион еврогача бонуслар ҳам киритилган. Романо маълум қилишича, яқин вақт ичида футболчи тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган.
18 ёшли яримҳимоячи янги мавсумдан бошлаб «Нюкасл» шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ De Telegraph нашри ҳам томонлар 27 миллион еврогача етиши мумкин бўлган трансфер борасида келишувга эришгани ҳақида хабар берган.