Бугун
14
Ўзбек

Месси Возиняга уни «Интер Майами» сафида кўришдан мамнун бўлишини билдирган — манба

Футбол
6 июл, 23:40
Кабо-Верде посбони ва Аргентина сардори ўртасидаги ўйиндан кейинги суҳбат мазмуни маълум бўлди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Месси Возиняга уни «Интер Майами» сафида кўришдан мамнун бўлишини билдирган — манба
Фото: Getty Images

Кабо-Верде миллий жамоаси дарвозабони Возиня ва Аргентина миллий жамоаси сардори Лионел Месси ўртасидаги ўйиндан кейинги суҳбат мазмуни маълум бўлди.

Қайд этилишича, Месси Возиняга уни «Интер Майами» сафида кўришдан мамнун бўлишини билдирган. Бу ҳақда «Милан» собиқ яримҳимоячиси Родни Страссер ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, турнир бошланишидан олдин Возиня Роднидан ўзига янги клуб топишда ёрдам беришини сўраган. Страссер эса унга бу ҳақда ўйламасликни, эътиборини фақат жаҳон чемпионатига қаратишни маслаҳат берган.

Таъкидланишича, Страссер Возиняни ушбу жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб ҳисоблайди. Аввалроқ Возиня дарвозабонлар орасида обуначилар сони бўйича тарихий рекорд ўрнатгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Бугунги янгиликлар