Бугун
14
Ўзбек

Ҳабиб Нурмагомедов: «Менимча, де ла Фуэнте — ушбу мундиалдаги энг яхши мураббий»

MMA
7 июл, 01:30
UFC собиқ чемпиони Португалия ва Испания ўртасидаги учрашув натижасига ўз муносабатини билдирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Ҳабиб Нурмагомедов: «Менимча, де ла Фуэнте — ушбу мундиалдаги энг яхши мураббий»
Фото: Getty Images
06.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Португалия Португалия 0 : 1 Испания Испания

UFC енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпион Ҳабиб Нурмагомедов 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги Португалия ва Испания ўртасидаги учрашув натижаси (0:1)га ўз муносабатини билдирди.

«Испаниянинг ажойиб мураббийи бор. Менимча, де ла Фуэнте — ушбу мундиалдаги энг яхши мураббий. Шунингдек, испанияликлар жуда яхши шаклланган жамоа эканини яна бир карра исботлади.

Эътибор бериш керакки, улар 5 та ўйинда ҳали бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади», — деб ёзди Ҳабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот ўрнида, Испания миллий жамоаси чоракфиналда Белгияга қарши майдонга тушади. Учрашув 10 июл куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар