Бугун
14
Ўзбек

Лукаку мундиаллар тарихида 4 та учрашувда захирадан майдонга тушиб гол урган илк футболчига айланди

Футбол
6 июл, 23:15
Ушбу мундиалда Ромелунинг ҳисобида ҳозиргача 3 гол ва 1 ассист мавжуд.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Лукаку мундиаллар тарихида 4 та учрашувда захирадан майдонга тушиб гол урган илк футболчига айланди
Фото: Getty Images
06.07.2026 FT Жаҳон чемпионати АҚШ АҚШ 1 : 4 Белгия Белгия

Белгия миллий жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку жаҳон чемпионатида яна захирадан майдонга тушиб гол урди.

«Наполи» футболчиси 2026 йилги мундиал 1/8 финал босқичида АҚШга қарши учрашувнинг 67-дақиқасида ўйинга қўшилди ва 90+3-дақиқада жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилиб, якуний ҳисобни 4:1 кўринишига келтирди.

Opta маълумотларига кўра, Лукаку жаҳон чемпионатлари тарихида 4 та учрашувда захирадан майдонга тушиб гол урган илк футболчига айланди. Қайд этиш лозим, ушбу мундиалда Ромелунинг ҳисобида ҳозиргача 3 гол ва 1 ассист мавжуд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • АҚШ АҚШ
  • Белгия Белгия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар