Бугун
14
Ўзбек

Жезуш Португалия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиш арафасида

Футбол
6 июл, 22:25
Аввалроқ мутахассис Роналду тўп тепадиган «Ан Наср» клуби бош мураббийлигидан кетганди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Жезуш Португалия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиш арафасида
Фото: Getty Images
06.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Португалия Португалия 0 : 1 Испания Испания

«Ан Наср» собиқ бош мураббийи Жорже Жезуш Португалия миллий жамоасини бошқариши кутилмоқда. Бу ҳақда A Bola нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 71 ёшли мутахассис 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган Роберто Мартинес ўрнини эгаллайди.

Қайд этилишича, Жезуш миллий жамоа турнирдан қайтгач, Португалия футбол федерацияси президенти Педру Проэнса билан учрашув ўтказади.

Аввалроқ мутахассис Криштиану Роналду тўп тепадиган «Ан Наср» клуби бош мураббийлигидан кетганди. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар