Испаниялик мутахассис Роберто Мартинес Португалия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетишини эълон қилди.
«Бу қарор жаҳон чемпионатидан олдин қабул қилинганмиди? Йўқ, у якуний тасдиқланган деб ўйламайман. Мен Португалияга жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш учун келганман ва ғалабасиз давом этишнинг маъноси йўқ деб ўйлайман. Энди директорлар кенгаши ва президентда янги мураббий танлаш имконияти бор. Президент ҳар доим ишимни қўллаб-қувватлаган, аммо шартномам бугун тугайди. Бошқа айтадиган гапим йўқ», — дея Мартинеснинг сўзларидан иқтибос келтиради Record.
Эслатиб ўтамиз, Португалия нимчорак финалда Испанияга ютқазиб, турнирни тарк этди.