Бугун
2
Ўзбек

Назорат ўйини. ОКМК «Ғазалкент»ни яна мағлуб этди

Футбол
6 июл, 16:46
Жамоаларнинг илк баҳсида ҳам олмалиқликлар ғалаба қозонганди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Назорат ўйини. ОКМК «Ғазалкент»ни яна мағлуб этди
Фото: ОКМК

FIFA кунлари муносабати билан чемпионатларда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида ОКМК клуби пролига вакили «Ғазалкент»га қарши иккинчи баҳсни ўтказди. Унда олмалиқликлар 5:1 ҳисобида муваффақият қозонди.

Жамоаларнинг дастлабки учрашувида «кончилар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Иккинчи баҳсда Урош Койич, Сиаваш Ҳақназари рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилган бўлса, Миржамол Қосимов хет-трик қайд этиб, жамоамизнинг йирик ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • OKMK OKMK
Бугунги янгиликлар