Испания миллий жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида кетма-кет олтита ўйинни гол ўтказмасдан ўтказган биринчи жамоа бўлди. Бу ҳақда MisterChip хабар берди.
Шундан биттаси 2022 йилги мундиалда Марокашга қарши баҳсга тўғри келади. Қолган 5 та баҳсни 2026 йилги жаҳон чемпионати доирасида ўтказган. Ҳозирча Унаи Симон бирор марта ҳам гол ўтказиб юборгани йўқ.
Қуруқ ўйинлар серияси:
Марокаш (2022);
Кабо-Верде (2026);
Саудия Арабистони (2026);
Уругвай (2026);
Австрия (2026);
Португалия (2026).